Британия разведкаси деярли 60 йил муқаддам Ғарбнинг Дамашқдаги ҳокимиятни ўзгартиришга интилишига жавобан СССР Сурияга киришини башорат қилган экан. Бу ҳақдаги ҳужжатлар, The Financial Times нашрининг ёзишича, махсус хизматлар томонидан яқиндагина ошкор қилинган.
Ўша пайтдаги бош вазир Гарольд МакМилланга мўлжалланган ҳисобот 1957 йил сентябрида тузилган.
“Москва Сурия режимининг ағдарилишини ўзи учун Яқин Шарқдаги жиддий йўқотиш деб баҳолаши шарт... Советларнинг реакцияси жуда кучли ва қатъий бўлиши кутилмоқда”, - дейилади ҳужжатда.
Айтилишича, бош вазир, ҳисобот билан танишгач, уни тор доирада қўллашгагина рухсат берган. Аммо жума куни башорат омма диққатига ҳавола этилди.