16:01 / 23.10.2015
3196

Лэнс Армстронг судда 1993 йилдаги Million Dollar Race пойгаси ғолиблиги учун пора берганини тан олди

Америкалик велопойгачи , Сидней олимпиадасининг бронза медал соҳиби, еттита «Тур де Франс» кўп кунлик велопойгалари ғолиблигидан маҳрум қилинган Лэнс Армстронг 1993 йилдаги Million Dollar Race пойгаси ғолиблиги учун пора берганини судда тан олди. Бу ҳақда Velo News нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, спортчи италиялик Роберто Гаджолига агар унинг жамоаси Армстронг иштирок этаётган Motorola`га ютқазиб берса 100 минг АҚШ доллари беришни ваъда қилган.

Шунингдек, суд эшитуви давомида америкалик спортчи BMC Racing Team амалдаги раҳбари Жим Очовичнинг мазкур ишга алоқадор эканини такъидлаб ўтган.

Top