09:25 / 23.10.2015
7194

Лионель Месси Роналду ҳамда аргентиналиклар ҳақда гапириб ўтди

“Барселона” ҳужумчиси жароҳатлари борасида бир қанча саволларга жавоб бериб ўтди.

Мағлубиятни қарши олиш

“Мен мағлубиятни олдин қандай қарши олсам, ҳозир ҳам шундай қарши оламан. Ўзи азалдан ютқазишни ёмон кўраман. Уйга қайтгач, ўғлимнинг олдида уяламан”.

Футбол оламидаги ҳақиқатга айлантирилган ёлғонлар

“Биз тезлиги соатига 1000 км. бўлган жамиятда яшаяпмиз. Борган сари ўсиб, тараққий этиб бораётган футбол ичида ҳам шунга ўхшаш гап-сўзлар етарлича топилади.

Криштиану Роналду билан бир даврда тўп суриш унинг ривожига ҳисса қўшадими?

- Одамлар бу ҳақда гапиришяпти. Мен Роналду билан рақобатга киришмайман ва ўйлайманки, у мен билан рақобатлаша олмайди. Мен ўз жамоамдаги энг яхшиси бўлишни истайман ва шунинг учун ҳаракат қиляпман.

Аргентиналик футбол мухлислари ҳақда

- Аксари аргентиналикларнинг эҳтиросини ҳисобга олиб шуни айтишим мумкинки, улар мамлакатдан чиққан ҳар қандай спорт юлдузини жуда яхши кўришади. Аммо уларни ҳақорат қиладиган ва қадрига етмайдиган одамлар ҳам учраб туради.

Орзулар ҳақда
- Мен орзу қилмайман. Мен ўз оилам билан бахтли яшашни истайман. Албатта, менда ўзига яраша ишонч ва интилиш бор. Аммо бу ўта шахсий масала.

Top