09:40 / 23.10.2015
3808

Обама 2016 йилдаги АҚШ мудофаа бюджетига вето қўйди

АҚШ президенти Барак Обама мамлакатнинг 2016 йилдаги мудофаа бюджетига расман вето қўйди, дея хабар бермоқда Reuters
“Мен уни ортга, Конгрессга қайтармоқчиман ва менинг уларга мурожаатим оддий: “Келинг, буни тўғри бажарайлик”, - деди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ бюджети иқтисодий жиҳатдан тўғри молиялаштирилиши лозим.
Мазкур қонун лойиҳасида, жумладан, Украинага ҳарбий ва разведка соҳасида 300 миллион доллар миқдорида молиявий кўмак кўрсатиш ҳам назарда тутилган эди.
Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама 612 миллиард доллар сарфланишини кўзда тутган мудофаа сиёсати бўйича ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига вето қўйиши ҳақида хабар қилинган эди.

Top