21:41 / 23.10.2015
5115

Сурия ахборот вазири урушнинг энг оғир босқичи босиб ўтилганини айтди

Сурия ахборот вазири Умрон аз-Зоубий Суриядаги урушнинг энг оғир босқичи босиб ўтилгани айтди. Бу ҳақда вазир Дамашқда Россиядаги сурияликлар диаспораси вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар бермоқда SANA агентлиги.

Аз-Зоубийнинг таъкидлашича, кейинги босқичда кўплаб давлатларнинг Сурияга нисбатан муносабати ўзгаради. Вазирнинг айтишича, Сурия сиёсий йўналишда ҳам, террорчиликка қарши курашда ҳам олдинга силжимоқда, чунки “Сурия сиёсий ечимларни террорчиларни йўқ қилиб бўлмагунча ва Суриянинг барча ерида барқарорликка эришмагунча бажара олмайди”.
Аз- Зоубий ҳеч қайси бир давлат Сурияга ўзининг устунлигини ўтказиш ёки куч билан мамлакат конституцияси ва сиёсий тизимни ўзгартиришга мажбур қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Россиялик сурияликлар делегацияси, ўз навбатида, Россиядаги сурияликларнинг энг асосий вазифаси Сурия билан ОАВ, иқтисодиёт ва парламентлараро ўзаро муносабатлар соҳасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтиришдан иборатлигини таъкидлаб ўтди.

Top