10:40 / 23.10.2015
3354

Халқаро валюта жамғармаси Қозоғистон ЯИМининг 2015 ва 2016 йилларга прогнозини ёмонлаштирди

Халқаро валюта жамғармаси Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти ўсишининг 2015 ва 2016 йилларга прогнозини мос равишда 1,5 ва 2,4 фоизгача камайтирди, деб айтилмоқда жамғарманинг минтақа иқтисодиёти истиқболларига бағишланган шарҳида.

ХВЖ августда Қозоғистоннинг иқтисодиёти 2015 йилда 2 фоизга, 2016 йилда  3,25 фоизга ошишини прогноз қилган эди. 2014 йида мамлакат иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсган эди. 

“Нефтга нархларнинг кескин пасайиши Кавказ ва Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасидаги нефть экспорт қилувчи давлатларнинг даромадлари истиқболларига анча таъсир қилди”, дейилмоқда хабарда.

Кавказ ва Марказий Осиё минтақаси давлатлари орасида нефтнинг арзонлашиши Озарбойжон ва Қозоғистонга кўпроқ салбий таъсир кўрсатмоқда. “Ўзбекистон ва Туркманистон табиий газ етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномаларга эгалиги туфайли бу борада камроқ муаммоларга дуч келади”, демоқдалар ХВЖ таҳлилчилари.

 

Top