15:38 / 24.10.2015
4156

Бош Ассамблея БМТ ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан декларация қабул қилди

БМТ Бош Ассамблеяси халқаро ташкилот Устави кучга кирганига 70 йил тўлиши муносабати билан декларация қабул қилди.

2 саҳифадан иборат ушбу ҳужжатда БМТга аъзо 193 давлат авлодларни уруш асоратларидан қутулишда бирдам эканлиги, давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларида содиқ турилиши борасидаги баёнотлари ўрин олган.

“Биз Уставимизда қабул қилинган мажбуриятларни виждонан бажаришга содиқлигимизни, шунингдек, барча давлатларнинг суверен тенглиги, уларнинг ҳудудий яхлитлигини ва сиёсий мустақиллигини, халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашларини ҳурмат қилишга, давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ва халқаро келишмовчиликларни тинчлик йўли билан, адолат ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал этишда содиқ қолишимизни маълум қиламиз”, - дейилади ҳужжатда.

Top