19:50 / 24.10.2015
9873

KUN.UZ дайжести: 24 октябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 24 октябрь куни рўй берган энг қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

БМТ қамалда қолган сурияликларга хатолик туфайли яроқлик муддати ўтиб кетган печенье юборди>>

БМТ Дамашқ яқинида қамалда қолган ҳудудларда яшовчи сурияликларга хатолик туфайли яроқлик муддати ўтиб кетган печенье юборди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.

Путин ўзини темир қанотли кабутар деб атади>>

Россия президенти Владимир Путин Валдай форумидаги иштирок вақтида ўзига берилган мураккаб саволдан моҳирлик билан чиқиб кета олди.

БМТнинг 70 йиллиги муносабати билан Ер юзидаги кўплаб бинолар кўк рангда ёритилади>>

24 октябрь куни БМТнинг 70 йиллиги муносабати билан дунёнинг 60дан ортиқ мамлакатида “Дунёни БМТнинг кўк рангига бўя” кампанияси бўлиб ўтади.

Янги iPhone 7 смартфонининг афсонавий сирлари>>

Apple компанияси янги iPhone 6s смартфонини тақдим этганига икки ой ҳам тўлмаси, ОАВлар компаниянинг янги смартфони фрагменти ҳақида бонг уришни бошлашди. Мутахассислар iPhone 7 да “Home” тугмачаси бўлмаслиги ва қурилманинг экрани янада катта бўлиши аниқлашди.

35 км/сония тезликда ҳаракатланаётган 2015 TB145 астероиди 31 октябрда Ерга рекорд даражада яқин келади>>

NASA мутахассислари 31 октябрь куни Ерга рекорд даражада яқин келадиган улкан 2015 TB145 астероидини аниқлашди. Унинг диаметри 300 метрдан 600 метргача келади. У 35 км/сония тезликда ҳаракат қилмоқда.

Барак Обама республикачиларни интернетда машҳур мем Баджаҳл мушукчага қиёслади>>

АҚШ президенти Барак Обама Республикачилар партияси вакилларини интернетда машҳур мем Баджаҳл мушукчага қиёслади, деб маълум қилди ABC News телеканали.  

Исроилликлар “Темир нур” деб номланган жанговор лазер тизимини намойиш қилди>>

Исроилнинг Rafael Advanced Defense System компанияси Сеулдаги кўргазмада “Темир нур” деб номланган жанговор лазер тизимини намойиш қилди, деб хабар бермоқда Jane's 360 нашри.

Рамзон Қодиров: Қуръон ва Инжилдаги муқаддас ёзувлар ҳақидаги қонун Нуҳ пайғамбар ўз кемасида сузишни тўхтатган муқаддас кун қабул қилинди>>

Муқаддас китоблардаги ёзувларни экстремистик деб тан олинишини тақиқловчи қонун лойиҳаси 23 октябрда Россия Давлат думаси томонидан Нуҳ пайғамбар ўз кемасида сузишни тўхтатган кун сифатида нишонланадиган Ошуро кунида (Муҳаррам ойининг ўнинчи куни) қабул қилинди.

Рўзиқул Бердиевга хориж жамоасида ишлаш таклифи тушган>>

"Насаф" футбол клуби спорт директори Виталий Ни жамоа устози Рўзиқул Бердиевга хориж клубларидан таклифлар тушаётганини айтиб ўтди.

Zara асосчиси Forbes талқини бўйича ер юзидаги энг бой киши деб топилди>>

Inditex компанияси (Zara тармоқлари ва бошқалар) раҳбари Амансио Ортега илк бор Forbes журналининг “айни дамда” талқини бўйича жаҳоннинг энг бой кишиларидан бири бўлди.

Цукербергнинг 2016 йилда очиладиган мактабига ҳали туғилмаган болалар ҳам қабул қилинади>>

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг ўз турмуш ўртоғи Присцилла Чан билан биргаликда бепул хусусий мактаб очишмоқчи.

Тошкент метроси лойиҳачилари “енгил метро” лойиҳаси устида иш олиб боришмоқда>>

Тошкент метросининг Сирғали линияси қурилиши билан “Метролойиҳа” лойиҳалаш институти шуғулланмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашрига “Тошкент метрополитени” ДУК бош муҳандиси Бахтиёр Ғуломов маълум қилди.

Инсоният эҳтиёж сезаётган 20 ихтиро>>

Баъзида кутилмаган ва аҳмоқона туюлган ғоялар ҳам кундалик ташвишларни енгиллаштирадиган энг яхши ечимга айланиши мумкин. Одамлар кундалик юмушларимизни сезиларли даражада осонлаштирадиган қурилмаларни кундан-кунга ўйлаб топишмоқда.

2015 йил сўнгги 136 йил ичидаги энг иссиқ йил деб топилди>>

2015 йилнинг январь-сентябрь ойлари оралиғида океан усти ҳамда қуруқликдаги ўртача ҳаво ҳарорати 136 йил ичидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди.

Бир жуфт тюлень FaceTime ёрдамида ўзаро мулоқотга киришяпти>>

Сиджа ва Бейбифейс исмли тюленлар iPad нинг FaceTime қурилмаси ёрдамида ўзаро мулоқотга киришяпти, деб маълум қилмоқда Mashable.

Буюк Британиядаги ҳайвонот боғи ичида меҳмонхона очилди>>

Буюк Британияда жаҳонда илк бор ҳайвонот боғи ичида меҳмонхона очилди. The Daily Mail нашрининг маълум қилишича, отель The Lodge бристолида окттябрь сўнгига қадар очилади.

Рассом Чикагодаги ташландиқ бинодан мўъжиза яратди>>

Рассом Тистер Гейтс 1 доллар эвазига Чикагодаги ташландиқ банк биносини сотиб олди ва унга 3,7 миллион доллар пул сарфлаб, қайта таъмирлади. Бино архитектура ёдгорлигига айлантирилди.

Фотожамланма: Бу фотоларда заррача фотошоп қўлланмаган>>

Сайтимизда 20та сара фотосуратни тақдим қиламиз. Заррача ҳам фотошоп қўлланмаган бу суратлар орқали Ернинг ҳақиқий ва табиий гўзаллигидан баҳра олиш мумкин.

Энг ёрқин табассумлар акс этган фотосуратлар сараланди>>

Турли фоторассомлар томонидан ишланган фотосуратлар орасидан энг самимий ва энг ёрқин қиёфалар танлаб олинди.

Tesla Хитойда электромобиллар ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин>>

Tesla компаниясининг бош директори Илон Маскнинг қайд этишича, корхона икки йил ичида Хитойда электромобилларни ишлаб чиқаришни бошламоқчи. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар тарқатди.

Америкалик беш нафар акционер 1 кунда жами 10 млрд доллар ишлади>>

Беш нафар америкаликнинг умумий маблағи бир кун ичида жами 10 миллиард долларга ортди. USA Today газетасида маълум қилинишича, улар биржадаги котировкаларнинг бирданига ўсиб кетиши орқали бойликларини янада орттириб олишган.

Нью-Йорк биржасида Facebook акцияси нархи илк марта 100 доллардан ошди>>

Нью-Йорк биржасидаги савдолар чоғида Facebook компанияси акциялари илк марта 100 доллардан қимматга сотилди.

Microsoft смартфонлари сотилиши бўйича кўрсаткичлар 54 фоиз пастлади>>

Умумий фаолият кўламидаги яхши натижаларга қарамай, Microsoft компаниясининг смартфонлар сотувидаги бир неча ойдаги кўрсаткичи 54 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда Engadget нашри хабар тарқатмоқда.

Жек Дорси Twitter компанияси акцияларининг 1 фоизини ўз ходимларига тақдим этади>>

Twitter ижтимоий тармоғи раҳбари Жек Дорси ўзининг ҳамкасбларига компаниянинг 1 фоиз акциясиини тақдим этмоқчи. Бу ҳақда у мазкур тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Хонанда Дилсўз ўз фарзандини дунёга келтирган туғруқхона ходимларини судга бериши мумкин>>

Кеча ва бугун Телеграм ижтимоий тармоғи орқали хонанда Дилсўзнинг туғруқ жараёнига оид суратлар тарқатилди.

Уэйн Руни ҳақида 10 та қизиқарли маълумот>>

Бугун, 24 октябрь куни “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни ўзининг 30 ёшини қаршилади.  Биз буюк форвард ҳақидаги 10 та қизиқарли маълумотни сизнинг эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз. 

Domino’s Pizza ресторани духовкага эга пиццамобиль яратди>>

Domino’s Pizza ресторанлар тармоғи ва АҚШнинг Roush Enterprises компанияси пицца етказиб берувчи Delivery ExPert ёки DXP деб номланган махсус автомобиль қуришди. Ҳаммаси бўлиб бундай машиналардан 100 та қурилади, улар яқин уч ой ичида тармоқнинг АҚШнинг 25 та шаҳридаги ресторанларига етказилади.

Пеле: Мен ҳали 1970 йилги Пеледан зўрроқ футболчини кўрганим йўқ>>

У Marca мухбири саволларига жавоб берар экан, Бразилия футболининг ҳозирги ҳолати ва замонавий футбол юлдузлари ҳақидаги фикрларини баён этган.

Top