11:13 / 24.10.2015
9041

Ўзбекистонлик чегарачилар қирғизистонлик контрабандачини жароҳатлашди

Ўзбекистонлик чегарачилар Қирғизистон ҳудудида ноқонуний молларнинг кириб келишини тўхтатиб қолишди.
Ўзбекистон республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 2015 йилнинг 22 октябрь кунида Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳудудида жойлашган Қорасув қишлоғида ўзбекистонлик чегарачилар 3та от орқали Қирғизистон ҳудудидан ноқонуний моллар олиб кирилаётганини аниқлашган.
МХХ матбуот хизмати хабарида айтилишича, чегарачилар гуруҳи давлат чегараларини бузувчини тўхтатишмоқчи бўлишган, у эса қочиб кетмоқчи бўлганида осмонга огоҳлантирувчи ўқ отилган. Бу фойда бермагач, унинг чап оёғига ўқ узилган. Ушбу қонунбузар 1989 йилда туғилган, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти, Олабуқа туманидаги Қўрғонча қишлоғида яшовчи Х.Давлатов экани аниқланган. У Косонсойдаги шифохонага олиб борилган. Унинг соғлигига жиддий хавф йўқ.
Ушбу контрабандачи Қирғизистон ҳудудидан жами 20 млн сўмлик ноқонуний маҳсулотларни олиб ўтгани аниқланган.
Айни вақтда бу бўйича жиноий иш очилган.

Top