17:00 / 24.10.2015
3207

Юқори Чирчиқда қалбаки спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқда туманида истиқомат қилувчи фуқаролар Азиз Иброҳимов ва Раҳмат Умидовлар қалбаки алкогол ичимликлар ишлаб чиқаришда айбланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, тилга олинган фуқаролар ўз уйларида яширин цех ташкил қилиб, бундай турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарган. Воқеа жойидан 68 турдаги 1020 шиша спиртли маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Top