18:21 / 25.10.2015
24330

АҚШ Жанубий Кореянинг Ўзбекистонга ҳарбий самолётлар экспорт қилишига қаршилик кўрсатмоқда

АҚШ Жанубий Кореянинг Ўзбекистонга 400 млн доллар эвазига 12та Т-50 Golden Eagle русумли ҳарбий самолёт экспорт қилишини маъқулламади. Бу ҳақда Korea Times хабар ёзган.

Бундай самолётлар 2006 йилдан Korea Aerospace Industries (KAI) ва америкаликларнинг Lockheed Martin компанияси томонидан ишлаб чиқилганди. Шу туфайли кореяликлар бундай самолётларни хорижга экспорт қилиш учун АҚШ томонининг розилигини олиши керак бўлади.

Корея матбуотида ёзилишича, Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги расмий Вашингтондан бу шартнома тузилиши учун розилик олишга ҳаракат қилмоқда.

Top