14:08 / 25.10.2015
2688

Финляндия президенти қочқинларга тил ўрганишда "Дональд Дак" комиксларидан фойдаланишни маслаҳат қилди

Финляндия президенти Саули Ниинистё мамлакат ҳудудига кириб келган қочқинларга фин тилини тез ўзлаштиришнинг осон йўлини таклиф қилди.

Ilta Sanomat нашрида ёзилишича, президент қочқинларга бу борада фин тилидаги комикслар яхши ёрдам беришини айтган.

У Хельсинкидаги китоб ярмаркасидаги иштироки вақтида финлар орасида машҳур ҳисобланган "Дональд Дак" ва "Етти баҳодир" номлик комиксларни қочқинлар учун тавсия қилган.

"Дональд Дак ҳақидаги бир қатор комикслар қочқинларга тилни ўрганишда асқотиши мумкин", дейди президент.

У шунингдек, "Етти баҳодир" романи ҳам ҳақиқий фин тилида ёзилганини айтиб, уни қочқинлар учун жуда фойдали эканини таъкидлаган.

Top