11:31 / 25.10.2015
9118

Жанубий Корея ҳарбий кемаси КХДР кемасига қарата 5 марта ўқ узди

24 октябрь куни Жанубий Корея Республикаси Ҳарбий денгиз кучлари таркибидаги ҳарбий кема томонидан мамлакатнинг денгиз сувлари ҳудудига кирган шимолликлар кемасига қарата огоҳлантирувчи ўт очди.

Жанубликлар берган маълумотларга кўра, шимолликлар кемасига томон Корея республикасининг чегарасини бузиб ўтгани учун 5 марта артиллериядан ўқ узилган.

Ушбу икки давлат ўртасида 1950-53 йиллардаги урушдан сўнг, демаркация чизиғи ўрнатилганди ва Шимолий чегара чизиғи деб ҳам номланади.

Top