16:08 / 25.10.2015
2846

Киевда қишки вақтга ўтилганидан бехабар сайловчилар сайлов участкасига 1 соат олдин келишди

Украина пойтахти Киев шаҳридаги сайлов участкасига сайловчилар эшиклар очилишидан 1 соат олдинроқ тўплана бошлашди.

Қайд этилишича, киевликлар бугун Украинада қишки соат минтақасига ўтилганидан бехабар қолишгани учун бу воқеа юз берган.

ТАСС нашри мухбирининг хабар беришича, бу участкада ҳеч қандай қоидабузарлик қайд этилмаган. Сайловчилар 1 соат ўтишини кутишган ва овозларни бериб, қайтишган.

Айтилишича, сайлов участкаларига сайловчилар оила аъзолари билан келишмоқда ва фаоллик кўрсатишмоқда.

Бугунги маҳаллий ўз-ўзини идора қилиш органларига ўтказилаётган сайловлар учун участкалар маҳаллий вақт билан соат 08:00да очилган ва 20:00гача овоз бериш жараёни ўтказилади.

Top