18:57 / 25.10.2015
4120

Коалиция вакили: Ироқ ҳудудидан ИШИДнинг батамом йўқ қилинишига уч йилдан беш йилгача вақт кетади

Ироқ ҳудудидан “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчилик гуруҳининг йўқ қилинишига камида уч йил вақт кетади, деб маълум қилмоқда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция вакили, полковник Стив Уоррен.

25 октябрь куни Al Arabiya телеканалида халқаро коалиция вакилининг маълум қилишича, “Ироқ ҳудудидан ИШИД террорчилик гуруҳини батамом йўқ этиш учун уч йилдан беш йилгача вақт кетади”. Уорреннинг маълум қилишича, ИШИД 2014 йилники сингари қудратли эмас. Ироқ армияси АҚШ бошчилигидаги коалициянинг берган ҳаво кучлари ёрдамида террорчилар томонидан босиб олинган бир қанча марраларни қайта эгаллашга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ИШИД ўтган йилнинг ёзидан бошлаб Ироқнинг шимолий туманларини эгаллаб олишга эришганди. Айни дамда ИШИД жангарилари Ироқнинг учдан бир ҳудудини назорат остида ушлаб турибди.

Top