17:45 / 25.10.2015
2532

Ўзбекистонлик курашчилар Красноярскдаги турнирда яна 3та медал олишди

Россиянинг Красноярск шаҳрида россиялик курашчи, Олимпия ўйинлари ғолиби Бувайсар Сайтиев мукофотлари учун ўтказилган ёшлар ўртасидаги халқаро мусобақа ўтказилди. 

Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон вакиллари яна учта медал олишди.

Хусусан, Рустамбек Жўраев (46 кг) «олтин», Ғуломжон Абдуллаев (54 кг) «кумуш», Ҳусанбой Раҳимов (100 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақанинг илк кунида эркин кураш бўйича 2015 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медаль соҳиби Ҳасанбой Раҳимов бу турнирнинг олтин медалига эга чиққани ҳақида хабар қилинганди.

Top