07:27 / 25.10.2015
10008

Тони Блэр Ироққа бостириб кириш ИШИДнинг пайдо бўлишига сабаб бўлганини тан олди

Буюк Британия собиқ бош вазири Тони Блэр АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг 2003 йилда Ироққа бостириб кириши ИШИДнинг пайдо бўлиши сабабларидан бири бўлганини тан олди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

“Мен бунда бир қисм ҳақиқат бор деб ўйлайман. Албатта, сиз 2003 йилда Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан четлаштирганлар 2015 йилдаги вазиятга жавобгар эмаслар деб айта олмайсиз”, деб айтди Блэр “Ироққа бостириб кириш ИШИД пайдо бўлишининг асосий сабаби бўлганми?” деган саволга жавобан.

Блэр бостириб киришга олиб келган нотўғри разведка маълумотлари ҳамда тузум ўзгартирилгандан кейин амалга оширилиши керак бўлган ишларни режалаштиришдаги хатолар учун узр сўради.

Аввалроқ Тони Блэр ва Жорж Буш Ироқда уруш олиб бориш ҳақида унга бостириб киришдан бир йил аввал келишиб олганлари маълум қилинганди.

Top