10:10 / 26.10.2015
3424

26 октябрь куни Тошкентда IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси очилади

Бугун, 26 октябрь куни, Тошкентда IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси очилади. У бир ҳафта давом этади.

Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигининг маълумотларига қараганда, жорий йилда 6.2 млрд долларлик импортнинг ўрнини босадиган 4 минг турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Шу муносабат билан ҳам саноат кооперациясининг аҳамияти йилдан йилга ўсиб бормоқда. Тадбирлар ушбу йўналишларнинг ривожидаги асосий тенденцияларни белгилаб бериш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Top