16:07 / 26.10.2015
2942

Бишкекда тез ёрдам машиналари етишмовчилиги кузатилмоқда

Бишкекда тез ёрдам машиналари етишмовчилиги кузатилмоқда. Бу ҳақда тез ёрдамнинг 4-рақамли станциясига таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

“Машиналардаги вазият оғир. Баъзан умуман машина бўлмайди. Автомобиль чиқиб кетадию, дарров таъмирга йўлланади. Бригадаларимиз навбатма-навбат ишлашига тўғри келади. Машиналар сони 25та, рақамлар 40та”, – деди у.

Унинг маълум қилишича, шаҳар аҳолисининг бугунги нуфуси 1 млн дан ошгани боис машиналар сони камида 60-70тани ташкил қилиши лозим.

Top