09:17 / 26.10.2015
3334

Киевда сайловчиларнинг овозини сотиб олиш 35 долларгача кўтарилди

Киевда сайловчиларнинг овозини сотиб олиш 35 долларгача кўтарилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти вакили Владимир Бондаренконинг сўзларига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.


«Соломон туманида сайловчиларнинг овозини сотиб олиш авжига чиққан. У ерда битта овозни 800 гривнага сотиб олишмоқда. Бу ҳолат илгари Киевда ҳеч қачон бўлмаганди», — деди Бондаренко брифингда.

Бондаренконинг сўзларига кўра, Киевнинг ўнга яқин туманидан шу каби ҳолат содир этилгани ҳақида 12 та хабар етиб келган.

Top