17:22 / 26.10.2015
3229

Песков ҳуқуқ ҳимоячиларининг Сурия бўйича айбловларини инкор қилди

Россия президентининг расмий вакили Дмитрий Песков ҳуқуқ ҳимоячиларининг айбловларини инкор қилди, деб хабар беради Интерфакс.

Илгарироқ ҳуқуқ ҳимоячилари Россиянинг авиазарбалари Суриядаги тинч аҳолига зиён келтираётганини айтиб чиқишган эди.
“Биз охирги бир неча кунлар кўплаб хабарларни кузатмоқдамиз, улар Россия ҳарбий кучлари Сурияда ўтказаётган операция билан бевосита боғлиқ”, - деди у.

Песков нишонлар рўйхатини шакллантиришда биринчи навбатда тинч аҳолига зиён етказмаслик кўзда тутилишини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни Human Rights Watch ташкилоти томонидан чоп этилган ҳисоботда Россия авиацияси тинч аҳолига ҳам зиён етказаётгани айтилган эди. Ташкилот вакиллари Москвани бу борада диққатли бўлишга чақирган эди.

Top