01:29 / 26.10.2015
6895

Қозоғистондаги EXPO қурилишининг бир йил ўтгандан сўнги кўриниши

Қозоғистонлик блогер Виталий Перов квадрокоптер ёрдамида EXPO 2017 қурилишини видеога олди.

2012 йилда Қозоғистонда EXPO кўргазмасини ташкил этиш мақсадида улкан қурилиш ишлари бошлаб юборилган эди. 2017 йилнинг 10 июнь куни барча қурилишлар битган ва меҳмонларни кутиб олишга шай бўлиши керак. Бунга ярим йилча вақт қолди.

Видеодан шуни билиш мумкинки, бир йил олдин EXPO ўтадиган майдонда ҳеч нарса йўқ эди. Аммо орадан бир йил ўтиб, у ердаги қурилиш объектларини, улар томида қопланган қуёш батареаларини кўриш мумкин, деб ёзади Виталий видео изоҳида.

Top