18:19 / 26.10.2015
3602

Саудия элчиси Британияни ўзаро муносабатларга таҳдид борлигидан огоҳлантирди

Саудия Арабистоннинг Буюк Британиядаги элчиси шаҳзода Муҳаммад бин Навоф бин Абдулазиз икки давлатнинг ўзаро муносабатлари хавф остида қолиши мумкинлигини маълум қилди.

Илгарироқ Британия бош вазирининг расмий вакили Лондон Саудияда пенитенциар тизимни ислоҳ қилиш дастурига пул ажратмаслигини маълум қилган эди. Саудия ҳукумати машинасидан қўлбола шароб топилган 74 ёшли британияликка нисбатан ўқилган ҳукмни амалга оширишини маълум қилганидан сўнг Британия томони мана шундай қадам ташлашга мажбур бўлди. Шариат суди уни 12 ойлик қамоқ ва 350 қамчи зарбига ҳукм қилган эди.

Лейбористлар партияси етакчиси Жереми Корбин Саудия Арабистонига 6 млрд фунт ажратмаслик тўғрисидаги қарорда унинг ҳам ҳиссаси борлигини таъкидлаб ўтди. Унинг таъкидлашича, сиёсатчи гўёки бош вазир Дэвид Кэмеронни бунга кўндирган.

Top