14:33 / 26.10.2015
37752

Тошкентда 5 балли зилзила содир бўлди

26 октябрь куни соат 14:12да Тошкент шаҳрида зилзила кузатилди. Силкинишлар тахминан бир дақиқа давом этди. Уларнинг магнитудаси ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмади. Тахминларга кўра, унинг кучи 4 баллни ташкил қилди.

Хабарларга кўра, Олма-Ота, Чимкент ва Тарозда ҳам 4 балли ер силкинишлари кузатилган.

Охирги маълумотларга қараганда, ер силкинишлари Фарғона водийси, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам силкинишлар кузатилган.

Айниқса Самарқанд вилоятида зилзила анча кучли бўлгани айтилмоқда.

Зилзила эпицентри Афғонистоннинг Ҳиндукуш минтақасида кузатилиб, 7.4 баллни ташкил қилди. У Тожикистонда, шунингдек, Ўзбекистоннинг, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Андижон ва бошқа вилоятларида кузатилди. Ер силкинишлари Қозоғистоннинг Олма-Ота, Тароз, Чимкент, Қирғизистоннинг Ўш шаҳарларида ҳам сезилди.

Top