10:04 / 27.10.2015
10616

ФВВ: Тошкентдаги зилзила магнитудаси 5 баллни ташкил қилди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз сайтида кеча, 26 октябрь куни содир бўлган зилзила ҳақида расмий ахборот эълон қилди. Унга кўра, Тошкентда зилзила магнитудаси 5 баллни ташкил қилган.

“Тошкент” сейсмик станцияси маълумотларига қараганда, 26.10.2015да соат 14:09да зилзила рўйхатга олинган. Унинг эпицентри жануби-шарқий йўналишда, Афғонистон ҳудудида жойлашган эди”, - дейилади хабарномада. Эпицентрдаги офат, илгари хабар қилинганидек, 7.5 баллни ташкил қилди.

“Силкинишлар кучи Тошкент, Самарқанд, Термиз шаҳарлари ва Тошкент вилоятида 5 баллни, Навоий, Қарши, Фарғона, Гулистон шаҳарларида 4 баллни, Бухоро ва Жиззахда 3-4 баллни, Андижон, Наманганда 3 баллни ташкил қилди, Нукус, Урганч шаҳарларида силкинишлар кузатилмади”, - деб хабар беради вазирлик.
Ўзбекистон ҳудудида зилзила вайроналикларга ёки бошқа оқибатларга олиб келмаган.

Top