10:22 / 27.10.2015
5089

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: қайта ишланган гўшт маҳсулотлари тановул қилиш саратон пайдо бўлиш хавфини оширади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Саратонни ўрганиш халқаро агентлиги мутахассислари қайта ишланган гўшт маҳсулотлари истеъмол қилиш онкологик касалликларга олиб келади, деган хулосага келдилар.

БМТ янгиликлар марказининг маълум қилишича, мутахассислар қайта ишланган гўшт маҳсулотлари ҳамда ошқозоности бези ва простата бези саратони юзага келиши ўртасида ўзаро боғлиқлик борлигини таъкидлашмоқда.

Қайта ишланган гўшт маҳсулотларига мол ёки чўчқа гўштидан тайёрланган ветчина, сосиска ва солонина (тузда узоқ сақлаш орқали олинган гўшт маҳсулоти) ҳам киради. Бундай гўштнинг ҳар 50 грамми йўғон ва тўғри ичак саратони ривожланиши хавфини 18 фоизга оширади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида нафақат қайта ишланган, балки умуман исталган “қизил” гўшт истеъмол қилиш онкологик касалликларнинг ривожланиши хавфини оширади, деб таъкидлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз “қизил” гўштга товуқ, ғоз ва ўрдак оёқлари, катта ёшдаги мол гўшти, қўй гўшти, чўчқанинг ёғли турлари гўштлари киради. “Оқ” гўштга эса товуқ, курка ва бошқа паррандаларнинг кўкрак ва қанот қисмлари гўшти, қуён, қўзичоқ ва ёш мол (2 ёшдан катта бўлмаган) гўшти, чўчқа гўштининг парҳезбоп қисмлари киради. “Оқ” гўштда “қизил” гўштга нисбатан қамроқ миқдорда холестерин ва миоглобин сақланади.

Top