21:19 / 27.10.2015
3753

Kартер: АҚШ томонидан тайёрланган Сурия мухолифат кучлари Россия зарбаларига учрамаган

Пентагон томонидан тайёрланган Суриянинг мухолифат кучлари Россиянинг авиазарбаларига учрамаган, дея хабар берди АҚШ Сенатида бўлиб ўтган тинглашлар АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер.

“АҚШ Мудофаа вазирлиги Сурияда тайёрлаётган ва таъминлаётган кучларга келсак, улар Россия зарбаларига учрамаган” деб сенатор Жон Маккейннинг саволига жавоб берди Картер. Картернинг айтишича, “ўртамиёна муҳолифат”нинг қолган вакиллари Россия авиазарбаларидан жабр кўрган.

30 сентябрдан бошлаб Россия Сурия президенти Башар Асаднинг талабига мувофиқ Сурияда ИШИДнинг объектларига аниқ авиазарбалар беришни бошлади. Нишонлар Россия, Сурия, Ироқ ва Эрон томондан берилган разведка маълумотлари асосида танланади. Аввалроқ Суриянинг Россиядаги элчиси Риёд Ҳаддод зарбалар муҳолифат ёки тинч аҳолига эмас, балки айнан ИШИДнинг қуролланган гуруҳларига берилаётганини тасдиқлаган.

Top