09:20 / 27.10.2015
2729

Кейлор Навас кучли бешлик бўйича энг кўп сэйвни амалга оширган дарвозабон бўлиб турибди

«Реал» жамоасининг коста-рикалик дарвозабони Кейлор Навас Европанинг кучли бешлик чемпионатларида амалга оширилган сэйвлар сони бўйича пешқадамлик қилмоқда.

Испания чемпионатининг 9 тури давомида Навас дарвозаси томон 113та зарба берилган ва шулардан 31таси дарвозага аниқ борган. Коста-рикалик посбон 27та сэйв қилишга муваффақ бўлган. Бу Европанинг топ-5 миллий чемпионатларида ўйнаётган дарвозабонлар ичида энг яхши натижа ҳисобланади.

Мануэль Нойер («Бавария») дарвозаси томон 66та зарба (3та гол ўтказилган, 15та сэйв), Жо Харт («Манчестер Сити») – 69та зарба (4та гол ўтказилган, 13 сэйв), Кевин Трапп («ПСЖ») – 80та зарба (6та гол ўтказилган, 24 сэйв), Войчех Шченсний («Рома») дарвозасига 88та зарба (6та гол ўтказилган, 22 сэйв) берилган.

Эслатиб ўтамиз, Навас Ла Лига доирасида 9та ўйиндан 6тасида дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган. Шунингдек, у ЕЧЛ доирасида ўтказилган 3та ўйинда гол ўтказиб юбормади.

Top