01:15 / 28.10.2015
14032

2016 йилдан Қозоғистон мактабларида 12 йиллик таълим дастури бўйича ўқитиш бошланади

2016 йилдан Қозоғистон мактабларида 12 йиллик таълим дастури бўйича ўқитиш бошланади. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазири ўринбосари Тохир Баликбоев Қозоғистон парламенти сенатининг ижтимоий-маданий ривожланиш ва фан бўйича қўмитасининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида айтиб ўтди.

“Биз 12 йилдан бери 12 йиллик таълимга ўтиш ҳақида гапирмоқдамиз. Шунинг учун дастлабки тажрибалар ўтказилди. Энди биз жорий йилда 30 та мактабда янги ўқув дастурини жорий қилиш бўйича тажрибани бошлаймиз. Бу, биринчидан, 1-синф учун дастур, иккинчидан, мактабгача таълим тизими учун мактаболди синфи. Кейинги йилда мактаболди синфига келадиган барча болалар янги дастур бўйича таълим олишни бошлайдилар. Шу тариқа, 12 йиллик таълим тизими қуйидагича бўлади: ҳозир бизда 11 йиллик таълим, унга пастдан яна битта синф – мактаболди синфи қўшилади. 2016 йилдан мактаболди синфи бошланади, 2017 йилда 1-синф, ундан кейин эса жадвал бор ва бу жадвал тўлиқ ўтгандан кейин бизда мактаб структураси қуйидагича кўриниш олади: 5 + 5 +2”, деб тушунтириб ўтди Баликбоев.

Top