16:12 / 28.10.2015
5120

Android One смартфонлари Ўзбекистонда 1 ой ичида 10 минг дона сотилди

Android One смартфонлари ишлаб чиқарилганидан сўнгги дастлабки 1 ой мобайнида бу гаджетлардан 10 минг нусха Ўзбекистон бозорларида сотилди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги Artel компанияси ходимига таянган ҳолда маълумот бермоқда.

Айтилишича, бу Google Inc корпорацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган янги смартфон учун Ўзбекистон бозор шароитларини инобатга олган ҳолда ёмон натижа эмас.
“Америкалик ҳамкорларимизнинг Ўзбекистон бозорига чиқиш бўйича кутаётган натижалари умуман олганда ўзини оқламоқда ва улар натижадан хурсанд. Маҳаллий бозор катта салоҳиятга эга, янги смартфон харидлари ўсиши кутилмоқда”, - таъкидлади агентлик суҳбатдоши.

2015 февралида Google ўз ишланмалари учун янги истиқболли минтақалар топишга қарор қилди. Шу мақсадда корпорациянинг Яқин Шарқ, Узоқ Шарқ ва Марказий Осиё давлатларидаги офиси Истанбулда жойлашган энг йирик ритейлери General Mobile янги мамлакатларнинг бозорларига кира бошлади. Шу мақсадда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Покистон, Эрон, Тожикистонга ташрифлар уюштирилди. Натижада танлов Ўзбекистонга тушди. Июль ойида корпорация Artel билан ҳамкорликни бошлади.

Top