21:50 / 28.10.2015
4006

Ироқ қамоқхонасидан озод этилган маҳбусларнинг 17 нафари ИШИД аъзоси бўлиб чиқди

Шимолий Ироқда АҚШ махсус қўшинларининг тунда олиб борган рейди натижасида ҳибсхоналардан биридаги ўнлаб маҳбуслар озод этилган. Шулардан 17 нафари ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоси бўлиб чиқди. Бу ҳақда Киркук шаҳри маъмурияти вакили Холид ал-Муфаржий маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, “Карка шаҳридан 55 км узоқликда жойлашган Фадҳа деган жойдан озод этилган маҳбуслар орасидан 17 нафари ИШИД гуруҳи террорчилари бўлиб чиққан”.

Ал-Муфаржийнинг сўзларига кўра, “уларнинг барчаси террорчиларнинг ички қонунларига бўй сўнмаганлар бўлиб, раҳбарлари томонидан қамоққа ташланган”.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу жангарилар ИШИДнинг бўлажак ҳаракатларидан бохабар бўлишлари мумкин. Шу боис улар кейинги ҳафтада суд маҳкамаларига топширилади.

Top