11:18 / 28.10.2015
3853

ОАВ: Яценюк бош вазирликдан кетиши мумкин

Украина бош вазири Арсений Яценюк 25 октябрь куни ўтказилган сайловлар якунларига кўра истеъфога чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда президент маъмурияти вакилига таянган ҳолда “Коммерсант” нашри хабар бермоқда.

Бу борадаги қарор яқин бир неча кун ичида қабул қилиниши мумкинлиги айтилмоқда. Олий Радада кўпчиликни ташкил қилувчи тўрт фракциядан иборат “Коалиция кенгаши”нинг кундалик мажлисларида ушбу масала муҳокама қилинмоқда.

Яценюк мансабдан кетган тақдирда, унинг ўрнини молия вазири Наталья Яресько эгаллаши мумкин. Аввало, нашрда ёзилишича, у амалдаги лавозимида ўзини самарадор бошқарувчи сифатида кўрсата олди.

Иккинчидан эса, Ғарб давлатлари унинг ҳукуматга бошчилик қилишига қарши бўлишмайди. Ниҳоят, Яресько ҳали ўзини сиёсатчи сифатида кўрсата олмади, шу боис президент Пётр Порошенко унга рақиб сифатида қарамаслиги мумкин.

Top