19:16 / 28.10.2015
4871

Қорақалпоғистонда цемент заводи қурилиши ишлари якунланди

Қорақалпоғистонда 19 млн доллар эвазига (17 миллиарда сўм) навбатдаги йирик лойиҳа амалга оширилди.

Республиканинг Қораўзак тумани ҳудудида янги цемент заводи қурилди. Ушбу лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида амалга оширилди.

Йилига 200 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга мазкур корхонада 200 га яқин янги иш ўрни яратилади.

2015 йилнинг февралида «Қорақалпоқцемент» МЧЖ цемент заводини қуриш лойиҳаси 2015 йилги қурилиши пудрат ишлари дастурига киритилгани, ушбу лойиҳа 2015−2016 йилларда амалга оширилиши, заводнинг қуввати йилига 400 минг тонна цемент ишлаб чиқаришга етказилиши ҳақида хабар берилганди.

2015 йилда лойиҳа доирасида 3,8 миллиард сўм ўзлаштириш режалаштирилган. Бундан 0,3 миллиард сўм қурилиш-монтаж ишларига ишлатилади.

Top