00:38 / 28.10.2015
2416

Қозоғистон ва Япония 700 млн долларлик 10 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда

Қозоғистон ва Япония умумий миқдори 700 млн долларни ташкил қилувчи 10 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 27 октябрь куни Япония бош вазири Шиндзо Абэ билан Остонада бўлиб ўтган суҳбат давомида айтиб ўтди.

“Қозоғистонда бир қатор япон компаниялари фаол иш олиб бормоқда. Бугунги кунда 50 та қўшма корхона рўйхатдан ўтган, 700 млн доллардан кўпроқ миқдордаги 6 та қўшма лойиҳа амалга оширилди. Яна 700 млн долларлик 10 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда”, деб хабар бермоқда Назарбоев матбуот-хизмати.

Қозоғистон президенти суҳбат чоғида ўтган йили Қозоғистонда “Тойота” маркасидаги машиналарни қуриш бўйича завод очилганини муҳим воқеа деб айтди.

“25 октябрдан инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш бўйича икки томонлама келишувнинг кучга кириши муносабатларимизнинг ҳуқуқий негизини сезиларли даражада мустаҳкамлайди”, деб айтди Назарбоев.

Япония бош вазирининг Марказий Осиё давлатларига 5 кунлик сафари Қозоғистонда ўз ниҳоясига етади.

Top