21:41 / 29.10.2015
9768

Швецияда 27 ёшли муслима Таълим вазири этиб тайинланди

Аида Халзиалик 27 ёшида Швециянинг Таълим вазири этиб тайинланди, деб ёзади muxlis.uz портали.

Айтиш керакки, у мамлакатдаги энг ёш вазир сифатида тарихга кирди. Хорижий оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, Аида 5 ёшлигида ота-онаси билан Босния ва Герцоговинадан Швецияга кўчиб келган.

23 ёшида Хальмстад шаҳри мэрининг ўринбосари сифатида ишлаган ва ўз билими, интилиши сабабли вазир мақомига муносиб кўрилган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда 10 миллион нафар аҳолига эга Швецияда 500 минг нафар мусулмон истиқомат қилади.

Top