00:13 / 29.10.2015
3749

Bloomberg: Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш имкониятлари икки баробарга ошди

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш имкониятлари охирги 3 ой ичида икки баробарга ошди. Бундай маълумотларни Betfair Group Plc букмекерлик идораси келтирди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Букмекерлик идораси маълумотларига кўра, Британиянинг кўпчилик аҳолиси Британиянинг ЕИдан чиқишига овоз бериши кўрсаткичи 36 фоизгача ўсди, ваҳоланки 2015 йилнинг июль ойи охирида 18,5 фоизни ташкил қилган.

“Буюк Британиянинг ЕИ таркибида қолишига ставка ҳали ҳам энг мақбул ставка ҳисобланади ва 1,56 ни (64 фоиз аҳоли) ташкил қилмоқда”, деб айтмоқда Betfair ходими.

Унинг айтишича, мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишига ставка 2,76 ни (36 фоиз) ташкил қилмоқда ва бу ҳолат Буюк Британиянинг ЕИ аъзоси бўлиб қолиши эҳтимоли катталигини билдиради.

Аввалроқ сўровномалар натижаларига кўра, Буюк Британиянинг аксарият фуқаролари мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишини ёқлаб чиқаётганлари маълум қилинганди.

Top