09:43 / 29.10.2015
2313

Ҳиллари Клинтон АҚШ муаммосини ҳал этишда барча сиёсатчиларни “бир гуруҳ”да бўлишга чақирди

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод Ҳиллари Клинтон сайловолди кампанияси доирасида Нью-Ҳэмпшир штатида қилган чиқиши вақтида барча сиёсатчиларни мамлакатда мавжуд муаммоларни биргаликда, баҳамжиҳат ҳал этиш лозимлигига чақирди, деб хабар бермоқда Associated Press.

“Биз республикачилармизми ёки демократларми ёки бўлмаса ўзимизни бошқа биров деб атаймизми, бундан қатъий назар Американи янада буюк мамлакат этишимиз зарур”, — деб таъкидлаган сиёсатчи.

Айни дамда унинг бу сўзлари, ўз навбатида, иккита рақибига қаратилган: булар Вермонт штати сенатори, демократлардан номзод Берни Сандерс ва республикачилардан номзод Дональд Трампга. Ҳатто Трампнинг сайловолди шиори “Американи янада буюк қилайлик” деган жумлаларини Клинтон томонидан айнан такрорланиши ҳам буни тасдиқлаб турибди.

Top