11:22 / 30.10.2015
9627

Dori-Darmon АК дорихоналар ва дори нархларини Ўзбекистон очиқ маълумотлар порталига жойлаштирди

Dori-Darmon АК дорихоналар ва дори воситалари нархларини Ўзбекистон очиқ маълумотлар порталига жойлаштирди.

Ушбу рўйхатдан компанияга тегишли дорихоналар номлари, манзиллари, алоқа рақамлари ва иш соатлари ҳақидаги маълумотлар ўрин олди. Шунингдек, рўйхатга дорихоналарни топиш учун қулайлик яратиш мақсадида электрон харита илова қилинди.
Айни кунларда Dori-Darmon АК структурасида 1 364 дорихона ва дорихона филиаллари мавжуд.

Дори воситалари рўйхатида эса Тошкент шаҳри ва вилояти, Наманган, Самарқанд, Сирдарё вилоятлари ва Термиз шаҳрида жойлашган дорихоналарда реализация қилинадиган 1 729 номдаги дори воситалари ҳақида маълумотлар келтирилди.

Компания матбуот хизматининг таъкидланишича, бу маълумотлар айрим ҳолларда кузатилиши мумкин бўлган дори воситалари нархларини ошириб сотиш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Top