18:56 / 30.10.2015
22587

Жаҳондаги энг ёмон шаҳарлар рўйхати эълон қилинди

Ақшнинг кўзга кўринган компанияларидан бири, инсон ресурслари бошқаруви билан шуғулланувчи ORC Worldwide компанияси BusinessWeek нашри учун 20 та энг ёмон шаҳар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатда Африка, Жанубий Осиё, Ҳиндистон, Хитой, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларининг шаҳарларини учратиш мумкин.

1. Лагос, Нигерия
Умумий баҳо: Хавфнинг энг юқори даражаси
Тизимли муаммо: инфрақурилма, жиноят.
Асосий муаммолар: ифлосгарчилик, касаллик, антисанитария, соғлиқни сақлашнинг паст даражаси, сифатли маҳсулотлар ва хизматнинг йўқлиги.
Бошқа муаммолар: иқлим, таълим олишнинг паст даражаси, географик узоқлик, сиёсий зўравонлик ва қатағон.

2. Жакарта, Индонезия
Умумий баҳо: хавфнинг энг юқори даражаси
Асосий муаммолар: ифлосгарчилик, касаллик, антисанитария, соғлиқни сақлашнинг паст даражаси, сифатли маҳсулотлар ва хизматнинг йўқлиги.
Бошқа муаммолар: иқлим, таълим олишнинг паст даражаси, сиёсий зўравонлик ва қатағон.

3. Ар Риёд, Саудия Арабистони
Умумий баҳо: хавфнинг энг юқори даражаси
Тизимли муаммолар: сиёсий қатағон, инсон ҳуқуқларининг поймол бўлиши.
Асосий муаммолар: дам олиш ва кўнгилочар жойларнинг йўқлиги.
Бошқа муаммолар: иқлим, таълим олишнинг паст даражаси, касаллик, географик узоқлик.

4. Олмаота, Қозоғистон
Умумий баҳо: хавфнинг энг юқори даражаси
Асосий муаммолар: ифлосгарчилик, антисанитария, соғлиқни сақлашнинг паст даражаси, географик узоқлик.
Бошқа муаммолар: иқлим, қайта ишлаш, таълим олишнинг паст даражаси, инфрақурилма, касаллик, дам олиш ва кўнгилочар жойларнинг йўқлиги.

5. Мумбай, Ҳиндистон
Умумий баҳо: хавфнинг энг юқори даражаси
Асосий муаммолар: ифлосгарчилик, касаллик, антисанитария, соғлиқни сақлашнинг паст даражаси, географик узоқлик.
Бошқа муаммолар: иқлим, таълим олишнинг паст даражаси, инфрақурилма.

Рўйхатдан жой олган бошқа шаҳарлар:

6. Нью-Дели, Ҳиндистон
7. Найроби, Кения
8. Богота, Колумбия
9. Хошимин, Вьетнам
10. Ченнаи, Ҳиндистон
11. Ханой, Вьетнам
12. Гуанчжоу, Хитой
13. Тяньцзинь, Хитой
14. Сучжоу, Хитой
15. Циндао, Хитой
16. Шэньчжэнь, Хитой
17. Бангалор, Ҳиндистон
18. Қоҳира, Миср
19. Киев, Украина
20. Санто Доминго, Доминикан республикаси

Top