20:34 / 30.10.2015
9121

ОАВ: америкалик генерал Россияни “босиб туриш” учун Европага кўпроқ қўшин юборишни талаб қилмоқда

Яқинда АҚШ қуруқликдаги қўшинлари штаби бошлиғи лавозимига тайинланган генерал Марк Милли Вашингтонни “Россияни янги ҳарбий ҳужумларни амалга оширишдан босиб туриш” учун Европадаги ҳарбий техника ва ҳарбий тузилмалар сонини оширишга чақирди, деб ёзмоқда Times нашри. Генерал бундай таклифни Германияга ташрифи давомидаги нутқида айтиб ўтди.

"Москвага унинг “тажоввузи” жазоланмасдан қолмаслигини тушунтириб қўйиш керак", дейди генерал.

Нашр маълумотларига кўра, Милли АҚШнинг Европада жойлашиши имкониятлари ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқишни буюрди. У олинган натижаларни АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картерга тақдим қилмоқчи. Шундан кейин унинг ҳисоботини Оқ уй кўриб чиқади.

Миллининг ҳисоботида жумладан Қримнинг Россияга қўшиб олиниши ҳисобга олинади, деб таъкдламоқда Times нашри.

Top