18:58 / 30.10.2015
2995

Ўзбекистонда коллеж битирувчиларига 200 млрд сўмлик имтиёзли микрокредитлар ажратилди

Аҳолини, хусусан ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларини амалга оширишга жалб этиш мақсадида 2014 йилда 200 минг нафардан зиёд коллеж битирувчиларига 200 млрд сўмлик имтиёзли микрокредитлар ажратилди. Бу ҳақда 30 октябрь куни “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ОАВнинг роли” мавзусида ўтказилган семинар-тренингда маълум қилинди.
Тадбир ташкилотчиси – Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди пресс-релизида келтирилишича, ўтган 2014 йилда мамлакатимизда 1 миллионга яқин иш ўринлари ташкил этилди. Бунинг натижасида таълим муассасаларининг 600 минг нафардан зиёд битирувчиси иш билан таъминланди.
Шунингдек, 200 минг нафардан зиёд коллеж битирувчиларига умумий қиймати 200 миллиард сўмлик имтиёзли микрокредитлар тақдим этилди.

Top