16:00 / 30.10.2015
5815

Сардор Рашидов ўз дубли орқали "Ал Жайиш"га ғалаба олиб келди

29 октябрь куни Қатар Юлдузлар лигасида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов тўп тепаётган Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоаси сафарда “Ал Вакра” клуби меҳмони бўлди. Рашидов учрашувни захира ўриндиғида бошлади.

Жамоа мағлубиятга учраётган паллада “Ал Жаиш” бош мураббийи Рашидовни майдонга туширди. У эса учрашувнинг 81 ва 85-дақиқаларида 2т гол урди ва жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

Бироз олдинроқ, секин-аста “Ал Жайиш” сафида етакчилардан бирига айланиб бораётган маҳоратли футболчи 2015 йил якунларига кўра Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилганди.

“Ал Жайиш” матбуот хизматининг маълум қилишича, Сардор Рашидов 2015 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилиши мумкин бўлган 10 нафар номзоддан бири бўлиб турибди.

Қатар Юлдузлар лигаси, 7-тур.

“Ал Вакра” – “Ал Жайиш” 1:2

Голлар: Саез (63) - Сардор Рашидов (81, 85)

“Ал Жайиш”: К.Н`Диайе, Лукаш Мендеш, Нажи Ҳуссейн, Яссер Абубакар Эсса, Абдулраҳмон Исса, Сереқи, М.Матхани (САРДОР РАШИДОВ, 57), Ромариньо, Олави, Мажид Муҳаммад (Жеело, 69), Ҳамдаллаҳ (Рибейро, 31).

Top