09:54 / 30.10.2015
2928

Volvo йўлдаги кенгурулар ҳақида огоҳлантирувчи тизимни синовдан ўтказмоқда

Volvo автоконцерни Австралия шароитлари учун махсус, кенгурулар билан тўқнашиш олдини олишга қаратилган тизимни синовдан ўтказмоқда.

Компания хабарида айтилишича, бу тизим радарга уланган камера орқали йўл тасвирини олиши ва хавфли ҳолат ҳақила огоҳлантирув етказишдан иборат. Объект жуда яқиндалиги ҳақидаги бундай огоҳлантиришдан кейин машина автоматик равишда тўхтатилади.

Австралиядаги суғуртачиларнинг маълумотларига кўра, мамлакатда кенгурулар тез-тез ЙТҲга сабаб бўлиб туришади. Компаниянинг янги технологияси эса ҳар йили минглаб шундай ЙТҲлардан сақлаши ва суғурта харажатларини қисқартириши кутилмоқда.

Top