08:47 / 30.10.2015
2881

Хабаровскдаги портлаш қурбонлари сони 5 нафарни ташкил этмоқда

Россиянинг Хабаровск ўлкасининг Корфовский аҳоли пунктидаги 3 қаватли уйда маиший газ портлаши туфайли 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда ТАСС нашри маълум қилди.

"Вайроналар остидан одамларни чиқариб олиш ишлари давомида чақалоқ мурдаси топилди. Шу тариқа қурбонлар сони 5 нафарга етди", дейди манба.

Ушбу портлашга уйда истиқомат қилувчилардан бирининг марказий газ таъминотига ноқонуний равишда улангани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Top