Хитой миллий валютаси юан 30 октябрда АҚШ долларига нисбатан 2005 йил июлидан бери энг катта ўсишни намойиш қилди.
Бунга Хитой Халқ банкининг Шанхай эркин савдо ҳудудида синов дастурини ишга тушириш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги баёноти сабаб бўлган. Бу дастур хитойлик индивидуал инвесторларга тўғридан-тўғри хорижий активларни сотиб олишга имкон беради.
Шанхайдаги савдоларда юань 0,62 фоизга, яъни 1 доллар учун 6, 31 юангача ошди. Бу орада Гонконгда Хитой валютасининг нархи 0,51 фоизга, яъни 1 доллар учун 6, 32 юангача ошди.
Хитой Халқ банки 30 октябрда юаннинг расмий курсини 1 доллар учун 6,34 юань даражасида ўрнатди. Бу олдинги кундаги нархга нисбатан 0,16 фоиз кўпроқни ташкил қилди.
Аввалроқ юан ноябрда доллар, евро, фунт ва иена қаторида жаҳоннинг 5-захира валютасига айланиши мумкинлиги маълум қилинганди.