21:03 / 31.10.2015
4697

KUN.UZ дайжести: 31 октябрь, Дунё хабарлари

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 31 октябрь куни жаҳонда рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Руминия президенти хавфсизлик меъёрларининг инкор қилинганлиги тунги клубда юз берган фожиага сабаб бўлганини айтди>>

Руминия ҳукумати 31 октябрга ўтар кечаси Бухарестда тунги клубда юз берган фожиадан сабоқ олишлари керак, деб айтди журналистларга мамлакат президенти Клаус Йоханнис “Коллектив” тунги клубида ёнғинда жабрланганлар етказилган шифохонага ташрифидан сўнг.

Аргентинада давлат университетларига кириш имтиҳонлари бекор қилинди>>

Аргентина Сенати давлат университетиларига кириш имтиҳонлари ўтказишни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда 30 октябрь куни Nacion газетаси хабар қилди.

Пекин ва Сеул иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида келишиб олди>>

Хитой ва Жанубий Корея Сеул шаҳрида ХХР Давлат кенгаши раҳбари Ли Кэцяннинг Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе билан бўлиб ўтган учрашувида иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олишди.

Аргентинага кредиторлар учун 6 миллиард долларлик қўшимча тўлов мажбурияти юкланди>>

Нью-Йорк суди Аргентина ҳукуматига унинг облигацияларига эгалик қилаётган кредиторлар билан келиб чиққан можароларни бартараф этиш учун 6,1 миллиард доллар миқдорида қўшимча тўловни амалга ошириш мажбуриятини юклади, дея хабар қилмоқда ТАСС агентлиги.

Миланда олти ой давом этган “Экспо-2015” жаҳон кўргазмаси якунига етди>>

2015 йилнинг 1 май куни ташриф буюрувчиларга ўз эшикларини очган ўзига хос “Экспо-2015” кўргазмаси ўз ишини якунига етди. Ярим йил давомида мазкур кўргазмага 20 миллион нафардан зиёд киши ташриф буюрди.

Саудия Сурия муваққат ҳукумати тўғрисидаги талабларини маълум қилди>>

Сурияда сиёсий ислоҳотларни ўтказиш билан шуғулланадиган миллий муваққат кенгаш ярим йил давомида шакллантирилиши лозим. Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр ушбу баёнот билан чиқди, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

ОАВ: Австралия ноқонуний муҳожирларни Қирғизистонга жойлаштирмоқчи>>

Австралия ҳукумати 1500 нафардан зиёд ноқонуний муҳожирларни ҳозирги турган жойидан Қирғизистонга кўчириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Australian хабар берди.

Россияда вафот этган 5 ойлик тожик боланинг ўлими сабаблари аниқланди>>

30 октябрда Суд-тиббиёт экспертизаси бюросига 5 ойлик Умарали Назаров жасадининг таҳлили натижалари келди. Шифокорларнинг дастлабки ташхиси тасдиқланди – бола ўткир респиратор вирусли инфекциядан вафот этган. 

Афғонистонда авиазарбалар берилиши давомида “Толибон”нинг 12 нафар жангариси йўқ қилинди>>

Афғонистоннинг марказий қисмидаги Ғазний вилоятига авиазарбалар берилиши оқибатида “Толибон”нинг камида 12 нафар жангариси йўқ қилинди, деб хабар берди 31 октябрда вилоят губернатори Муҳаммад Амам Ҳамимнинг айтган сўздарига иқтибос келтирган ҳолда Синьхуа агентлиги.

АҚШ Суриядаги ер усти махсус операциялари режалари ҳақида маълумот берди>>

АҚШ Сурияга ИШИД террорчиларига қарши курашиш учун махсус кучлар юбормоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлигига давлат раҳбари маъмуриятидаги юқори лавозимдаги мансабдор шахс хабар берди.

Бош штаб Россия ҳарбий-коинот кучларининг Сурияда бир ой давомидаги ишлари бўйича баёнот берди>>

Россия авиагуруҳи Сурияда бир ой давомида террорчиларга қарашли 1623та объектни йўқ қилди, деб хабар берди ТАСС ахборот агентлиги. Гуруҳ таркибига кирувчи самолётлар 1391та парвозни амалга оширган.

Россия самолётининг авиаҳалокатидан ҳеч ким омон қолмади>>

Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолёти йўловчилари орасидан ҳеч ким тирик қолмади. Бу ҳақда Миср ҳукумати манбасига асосланиб, Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар бермоқда.

Путин 1 ноябрни Россияда мотам куни деб эълон қилди>>

Президент Владимир Путин Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолёти сабаб 1 ноябрни мамлакатда мотам куни, деб эълон қилди. Мамлакат раҳбари шу мазмундаги қарорга имзо чекди, деб хабар қилмоқда Кремль расмий сайти.

АҚШ Сурияда Ироқ ҳақида қайғургани учун жанг қилмоқда>>

АҚШ Сурияда Ироқ борасида қайғураётгани сабабли уруш олиб бораётганини тасдиқлади. Бу ҳақда АҚШ президенти матбуот котиби Жош Эрнест 30 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Обаманинг партиядошлари унинг Сурияга махсус қўшинларни юборганини танқид қилишди>>

АҚШ Демократик партияси аъзолари 30 октябрда АҚШ президенти Барак Обаманинг Сурияга махсус қўшинларни юборишга қарор қилганини танқид қилишди. 

Президент: айрим кучлар Қирғизистон давлатини аввалгидек заиф деб ҳисобламоқда>>

Терроризм Қирғизистон жамиятига бевосита таҳдид солмоқда. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларига мурожаатида ушбу сўзларни айтиб ўтди.

Top