13:03 / 31.10.2015
2300

Миланда олти ой давом этган “Экспо-2015” жаҳон кўргазмаси якунига етди

2015 йилнинг 1 май куни ташриф буюрувчиларга ўз эшикларини очган ўзига хос “Экспо-2015” кўргазмаси ўз ишини якунига етди. Ярим йил давомида мазкур кўргазмага 20 миллион нафардан зиёд киши ташриф буюрди.

31 октябрь куни кечқурун бўлиб ўтадиган “Экспо-2015”нинг тантанали ёпилиш маросимида Италия президенти Сержо Маттарелла, Милан мэри Жулиано Пизапия, вилоят раҳбари Ломбардия Роберто Марони иштирок этади.

“Экспо-2015” “Дунё аҳолисига озиқ-овқат. Ҳаёт энергияси” (Nutrire il Pianeta. Energia per la Vita) шиори остида ўтказилиб, унда дунёнинг 140дан зиёд мамлакати, шу жумладан Ўзбекистон делегацияси, учта йирик халқаро ташкилот – БМТ, ЕИ ҳамда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари уюшмаси вакиллари иштирок этди.

Олти ой давомида кўргазма ҳудудида 7 мингдан ортиқ турли тадбирлар ташкил этилиб, уларда асосий эътибор озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги технологияларини ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни тежаш масалаларига қаратилди.

Бундан ташқари, кўргазманинг алоҳида павильонлари миллий ошхоналар, овқатлар ва қишлоқ хўжалиги тарихи, озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасидаги инновациялар ва биохилма-хилликни асраш масалаларига бағишланади.
Навбатдаги жаҳон кўргазмаси 2017 йилда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтади.

Top