13:10 / 31.10.2015
4451

Миср бош вазири Россия самолётининг йўқолгани сабабли барча ташрифларини бекор қилди

Миср бош вазири Шариф Исмоил Синай яриморолида Россия йўловчи самолётнинг қулагани тўғрисидаги хабарлар сабабли 31 октябрга режалаштирилган барча ташрифларини бекор қилди, дея хабар бермоқда Мисрнинг МЕНА ахборот агентлиги.

Исмоил вазият устидан назоратни ўз зиммасига олди. У фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш билан машғул хизматлар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.
Аввалроқ РИА “Новости”нинг Росавиация агентлигидаги ахборот манбаси Россиянинг "Когалимавиа" авиакомпаниясига тегишли бўлган, Шарм аш-Шайх — Санкт-Петербург йўналиши бўйича 9268 рейсини амалга ошираётган Airbus-321 лайнерининг парвозга кўтарилгандан 23 дақиқа ўтиб радарлар экранидан йўқолгани ҳақида хабар қилган эди. Мазкур самолёт бортида 217 нафар йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган. Мисрнинг "Йоум7" интернет-портали хабарига кўра, самолёт бўлаклари Синай яримороли марказида аниқланган.

Top