10:21 / 31.10.2015
3109

Наманганда гиёҳванд моддалар сотувчиси 10 йилга қамалди

Яқинда Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Норин туман суди Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаро Ғайбулло Раҳимовга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини ўқиди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Ғ. Раҳимов марихуана моддасини сотишга тайёрлаб, Норин туманидаги харидорга 200 минг сўмга пуллаган. Гарчи у ўзини жиноят устида ушлаган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларига турли баҳоналарни рўкач қилиб, айбини енгиллаштиришга уринса-да, суд ҳукмини юмшатмади.

Top