09:14 / 31.10.2015
2426

Оқ уй Обама ва Клинтон ўртасидаги ёзишмалар чоп этилмаслигини маълум қилди

Оқ уй АҚШ президенти Барак Обама ва АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон ўртасидаги электрон почта орқали олиб борилган ёзишмалар чоп этилмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда давлат маъмуриятидаги юқори лавозимли амалдорнинг айтган сўзларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ёзишмалар АҚШда қонунчилик билан амалдаги президентларнинг исталган алоқалари ошкор тарзда чоп этилмаслиги сабабли чоп этилиши тақиқланади.

Оқ уйда бу ёзишмалар Обама АҚШ президенти лавозимидан кетгандан кейингина чоп этилиши мумкинлиги айтилди.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Хиллари Клинтоннинг яна 7 мингта электрон хатини ошкор этишини маълум қилганди.

Top